"Крилья Советов" Соболевни ижарага бериши аниқ бўлди

"Крилья Советов" ҳужумчиси Александр Соболев фаолиятини Москванинг "Спартак" клубида давом эттиради.

Москваликлар 22 ёшли футболчини мавсум охиригача, сотиб олиш ҳуқуқи эвазига ижарага олади. Бу ҳақда, Россиянинг ишончли манбалари маълумот бермоқда.

Бундан ташқари, футболчининг агенти Павел Андреев ҳам маълумотни тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, РПЛнинг жорий мавсумида Соболев 10 та гол уриб, тўпурарлар рўйхатида ҳамюртимиз

Элдор Шомуродов билан бир қаторда, иккинчи поғонани эгаллаб турипти ва бу борада "Зенит" форварди Артём Дзюба (11 та гол) етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!