Крис Сайборг Bellator ва PFL раҳбариятига мурожаат қилди
Bellator бўйича ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Крис Сайборг ҳалигача жангга ёзилмаганидан норози. Шу сабабли бразилиялик Bellator ва PFL лигаси раҳбариятига унинг учун жанг белгилаш илтимоси билан мурожаат қилди.
“Январь, февраль, март, апрель, июнь ойида PFL ёки Bellator да жанг ўтказа оламанми? Октябрдан бери октагонда чиққаним йўқ, ахир. ММА да жангсиз қанча узоқ вақт қолиб кетсам, Лариса Пачеко билан тўқнашувим ҳам бу йил бўлиб ўтиш эҳтимоли шунчалик камайиб кетади”, - деди Сайборг.
Эслатиб ўтамиз, Сайборг ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида "Bellator 300" турнирида ўтказган ва биринчи раундда Кэт Зинганони техник нокаут билан мағлуб этганди.
Фикрлар