Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин

Жаҳон чемпионати чорак финал босқичидан ўрин олган Марокаш - Португалия учрашувида африкаликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейин португалияликлар юлдузи Криштиану Роналду кўз ёшларини тийиб тура олмади ва финал ҳуштаги янграши ҳамоноқ, кийим алмаштириш хонасига йўл олди. 

Криштианунинг опаси, машҳур қўшиқчи Лилиана Катя Авейру укасининг кейинги мундиалда ҳам иштирок этиши мумкинлиги маълум қилди. "41 ёш бу - ҳаётнинг гуллаб-яшнаган пайти",-дея ёзиб қолдирди у "Инстаграм"даги саҳифасида.

Маълумот учун, кейинги Жаҳон чемпионати 2026 йилда Америка қитъасининг уч давлати - АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Роналду ўша пайтда 41 ёшда бўлади.

IMG_20221211_181313

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!