Криштиану Роналду ўзининг янги бутсасини намойиш қилди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду айни дамда “Гранада"га қарши баҳсда Nike компанияси томонидан ишлаб чиқарилган махсус бутсаларда тўп сурмоқда.

Аввалроқ португалиялик футболчи ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида 12 декабрь куни кўлга киритган “Олтин тўп”и устида турган янги бутсисининг суратини эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Сантьяго Бернабеу”да Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган “Реал” ва “Гранада” жамоалари ўртасидаги баҳс давом этмоқда.