Криштиану Роналду ва Рафаэль Надаль битта бизнесга пул тикди

Спорт оламидаги энг машҳур шахслар Криштиану Роналду ва Рафаэль Надаль Қатардаги ресторанга биргаликда сармоя қиритди.

"Mundo Deportivo" нашри тарқатган хабарга кўра, улар "Tatel Group" билан ҳамкорликда Доҳанинг Ал-Маҳа ҳудудидаги ресторанга катта миқдорда пул тикмоқда. 

"Tatel Group" Испания, АҚШ ва Саудия Арабистони мамлакатларида бир нечта ресторанларга эга. Компанияга Роналду ва Надалдан ташқари бошқа спортчилар ҳам сармоя киритмоқда. Масалан, баскетболчилар По Газоль ва Руди Фернандес, шунингдек, қўшиқчи Энрике Иглесиас.

Криштиану айни пайтда айнан Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган бўлса, Надаль янги мавсум олдидан дам олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!