"Кристал Пэлас" - "Тоттенхэм": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 12-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" - "Тоттенхэм" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Эзе ўрнига Таунсенд майдонга тушди.
- 86'

Кейннинг бош билан берган зарбасини Гуаита қайтарди.
- 84'
Кейннинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.
- 82'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шлюпп стандарт вазиятдан ҳисобни тенглаштирди.
- 79'

Бурчак узатмасига Бентеке ноаниқ йўналиш берди.
- 75'

Ло Челсо ва Шлюпп тўқнашиб кетишди. Шифокорлар ёрдами зарур.
- 72'
Шлюпп ҳужум пайтида фол ишлатди.
- 69'
Шлюппнинг зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди.
- 67'

Ндомбеле ўрнига Ло Челсо майдонга тушди.
- 64'

Бурчак узатмасидан Эзе тўпни узатди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 61'
Бентекенинг бош билан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 58'
Эзенинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 56'
Заа яхши позицияга чиқиб бориб, ноаниқ зарба йўллади.
- 54'
Ҳаммаси жойида. Уилфрид майдонга қайтди.
- 53'

Заа тиббий ёрдам олмоқда.
- 48'
Заа "Тоттенхэм" жарима майдони яқинида йиқилди. Бироқ ҳакам ҳаммаси жойида эканини кўрсатди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Эзенинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.
- 40'
Ван Анхолтнинг жаримадан тепган тўпи ҳимоячиларга тегиб йўналишини ўзгартирди.
- 38'

Сиссоко сариқ карточка ишлаб олди. Мезбонларда хавфли стандарт.
- 37'
"Кристал Пэлас" тўпни назорат қилмоқда.
- 34'

Бурчак зарбаси "шпорлар"га наф келтирмади.
- 33'

Гуаита яна бир вазиятда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
- 31'
Эзенинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.
- 29'
Кейннинг жаримадан тепган тўпи анча ноаниқ кетди.
- 26'

Эзенинг бурчакдан узатган тўпига ҳимоячилар биринчи бўлди.
- 24'

ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейн узоқ масофадан дарвозани ишғол қилди. Яна Сон ассистент ролида.
- 20'

Миливоевич сариқ карточка ишлаб олди.
- 20'

Бурчакдан узатилган тўпни Кейн боши билан дарвозага йўллади. Гуаита ўз ўрнида.
- 18'

Ндомбеленинг зарбасини Гуаита қайтариб қолди.
- 15'
Заанинг зарбасини Льорис қайтариб қолди.
- 12'
Регилоннинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячиларга насиб этди.
- 10'
Алдервейрелднинг узатмасини Сон дарвозага аниқ йўллай олмади.
- 7'
Заанинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 6'
Заа жарима майдонига тўпни узатди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 4'
Орьенинг узатмасини Сон қулай позицияда қабул қила олмади.
- 2'
Харри Кейннинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан блокланди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 12-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" - "Тоттенхэм" учрашуви бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.

Фикрлар