“Кристал Пэлас” 20 ёшли футболчига катта сумма тўлади(фото)
Ads

Англиянинг “Кристал Пэлас” клуби “Аякс” ҳимоячиси Жайро Ридевальдни сотиб олганини эълон қилди. 20 ёшли футболчи “бургутлар” билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.

 Келишув суммаси ошкор этилмади. Бироқ ОАВда ёзилишича, ёш футболчи лондонликларга 7,8 млн фунтга тушган.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Ридевальд амстердамликлар сафида Голландия чемпионатида 16 та баҳсда майдонга тушди.