“Кристал Пэлас” “Ливерпуль” ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Ads

“Кристал Пэлас” жамоаси бош мураббийи Рой Хожсоннинг маълум қилишича, “бургутлар” қишки трансфер ойнасида “Ливерпуль” ҳужумчиси Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

“Кристал Пэлас” Соланкени ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши лозим. Клуб хўжайини футболчига бўлган қизиқиш ҳақида сўзлади-ми, демак ҳеч қандай сир йўқ. Доминик ҳужум чизиғимизги кучайтириши аниқ. У тўпурарлик қобилиятини Англия ёшлар термаси ва “Челси” ёшлар жамоасида намойиш қилган. У АПЛ даражасидаги футболчи”, – деди Хожсон.

Жорий мавсумда Доминик Соланке “Ливерпуль” таркибида бирорта ўйинда ҳам майдонга тушмади.