
"Кристал Пэлас" порахўр мутахассисни бош мураббий этиб тайинлади
Лондоннинг "Кристал Пэлас" жамоаси икки кун аввал истеъфога чиқарилган Алан Пардьюга тезкорлик билан ўринбосар топди.
Эндиликда “Кристал Пэлас”ни 62 ёшли мутахассис — Сэм Эллардайс бошқариб боради. "Катта Сэм"нинг сўнгги иш жойи Англия термаси бўлган. Мутахассис коррупцияга оид ишларга аралашгани учун у ўз ишидан озод этилганди.
Сэм Эллардайс фаолияти давомида "Болтон", "Вест Хэм", "Ньюкасл" ва "Сандерленд" клубларига устозилик қилган.
Фикрлар