Кристиан Эриксен Антонио Контени нимага мажбур қилмоқда?

"Интер" бош мураббийи Антонио Конте Европа лигаси 1/16 финали доирасида "Лудогорец"га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан жамоа ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

"Жамоа ўзини жуда яхш ҳис қилмоқда. Таркиб бўйича ўзгариш бўлади, чунки қисқа вақт ичида бир неча ўйин ўтказишимиз керак. Бу эса кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчилар учун яхши имконият.

Эриксен? Кристиан сабаб инглиз тилини қайта ўрганишга мажбур бўляпман. Бу уни безовта қиляпти, бироқ айтишим мумкинки, мен учун бу масалада хеч қандай муаммо йўқ", - дейди Конте.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!