Кристиан Эриксен бирданига иккита таклиф олди
Хабарларга кўра, «Интер» собиқ ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Дания чемпионати клубларидан бир нечта таклифлар олган. Эслатиб ўтамиз, ёзда бўлиб ўтган Евро 2020 мусобақаси вақтида футболчининг юраги тўхтаб қолган, шундан сўнг унинг кўкрагига кардиовертер-дефибрилатор мосламаси ўрнатилган эди.
Италия А сериясида бундай қурилма билан ўйнаш тақиқланган, шунинг учун клуб даниялик билан шартномани бекор қилишга мажбур бўлди.
Манбага кўра, Даниянинг икки клуби - «Копенгаген» ва «Оденсе» Кристианни ўз сафига қўшиб олмоқчи, бироқ иккаласи ҳам 29 ёшли ярим ҳимоячидан рад жавобини олган
Эриксен ҳозирда АПЛга қайтиш ёки «Аякс» сафида ўйнаш ҳақида ўйлаяпти.
Фикрлар