Кристина Младенович Россияда кимни кутмоқда?

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида давом этаётган халқаро турнирда чорак финал баҳслари давом этмоқда.

Унда франциялик Кристина Младенович чехиялик Катержина Синяковага қарши кортга чиқиб, якунда  6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди “St.Petersburg Ladies Trophy – 2018” турнирининг ярим финалида россиялик Дарья Касаткина ва даниялик Каролин Возняцки учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Sports.uz