Кроос фаолиятини қачон якунлашини маълум қилди

"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда. Январь ойида 33 ёшга тўладиган германиялик футболчи ушбу мавсум якунида фаолиятини якунлаши мумкинлигини анчадан бери билган.

"Қироллик клуби" Кроосни жамоада сақлаб қолмоқчи ва унга янги шартнома таклиф қилишни режа қилган, аммо ярим ҳимоячининг келажаги номаълумлигича қолмоқда. Marca хабарига кўра, футболчи якуний қарорни янги йилнинг февралида қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос 2014 йилнинг ёзидан буён "Реал" сафида тўп тепади. Жорий мавсум у клуби сафида барча мусобақалар доирасида 18 та баҳсда қатнашиб, битта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, Кроос Германия терма жамоасидаги фаолиятини анча олдин якунлаган эди. У Евро-2020даги муваффақиятсизликдан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!