Кроос келажаги борасида қарор қабул қилди

  • 07 Mar 16:50
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос шартномасини яна бир мавсумга узайтирмоқчи. Журналист Томас Гонсалеснинг ёзишича, германиялик футболчи "қироллик клуби"да қолиб, футболчилик фаолиятини давом эттиришга қарор қилган.

Tecno

Крооснинг "Реал" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига этади. Аввалроқ, Тони фаолиятини "қаймоқранглилар" таркибида якунлашга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда 33 ёшли хавбек Испания чемпионатининг 19 учрашувида иштирок этиб, 2 та гол урди ва иккита самарали узатмани амалга оширди. 

Comments

You must be logged in to commet!