Кроос: "Мағлубиятга ҳақли эдик"

Мадриднинг "Реал" клуби ЕЧЛ ярим финалида ўз юришини тўхтатди. Жамоа ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Манчестер Сити"дан учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Биз ЕЧЛни ёмон ўтказдик, дея олмайман. Бирдамликда ҳаракат қилишимиз керак эди. Улар эса буни жуда яхши уддалашди ва ғалабага лойиқ эдилар. Мағлубият ҳақли бўлди. Биз кубокни кўп бора ютганмиз, лекин уни ҳар йили қўлга киритишнинг иложи йўқ", - деди германиялик футболчи.

"Реал" ўтган мавсум айнан ярим финалда "Манчестер Сити"ни мағлуб қилиб, финалга чиққанди. Ўшанда мадридликлар "Ливерпуль"ни таслим қилган ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланганди. 

Эслатиб ўтамиз, Крооснинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. У яна бир йилга меҳнат шартномасини узайтириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!