Кроос "Реал"да қоладими?

"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоада қолишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 30 ёшли германиялик футболчи гарчи Хитой ва АҚШга пул ишлаш учун йўл олиши мумкинлигига қарамай, ҳозирча “қироллик клуби”да ўйнашда давом этади. Таъкидлаш керакки, у ўтган йилнинг май ойида “Реал” билан амалдаги шартномасини 2023 йилга қадар узайтирган эди.

Тони Кроос “Реал” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 266 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18 та гол ҳамда 68 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!