Кроосга Америкадан таклиф бор
"Реал" Мадрид футболчиси Тони Кроос фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "El Nacional" нашри хабар берди.
Манбага кўра, ярим ҳимоячига Майамининг "Интер" клуби қизиқиш билдирмоқда. Клуб уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тонининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси шу мавсум охирида якунига етади. У шунингдек, "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Ювентус" каби клублар кузатуви остида бўлиб турибди.
Фикрлар