
Кубарси: "Агар сен "Реал" майдонида ғалаба қозонсанг, бу янада зўр"
"Барселона" клуби ҳимоячиси Пау Кубарси "Реал Мадрид"га қарши ўйинлар ҳақида фикр билдирди. Футболчининг таъкидлашича, ушбу тўқнашувлар кўпинча чемпионлик тақдирини ҳал қилади.
"Мен "Эль-класико"ни сабрсизлик билан кутяпман, чунки "Бернабеу"да ўйнаш — бу ажойиб туйғу. Класико — футболдаги энг буюк рақобат. Ҳар бир футболчи бу ўйинда иштирок этишни орзу қилади. Агар сен "Реал'"майдонида ғалаба қозонсанг, бу янада зўр. Икки клуб ўртасидаги ўйинлар деярли ҳар доим чемпионлик тақдирини ҳал қилади", — деди Кубарси.
Маълумот учун, жорий мавсумдаги илк "Эль-класико" Ла Лига доирасида 26 октябрь куни бўлиб ўтади.
Comments