Кубарси: "Ла Масияда яшаган пайтим ҳаётимни ўзгартирди"
"Барселона" ҳимоячиси Пау Кубарси клуб академиясидаги фаолиятини ёдга олди.
"Дастлаб ҳар куни тушликдан кейин машғулотларга бориш учун "Жирона"дан қатнардим. Кечқурун яна уйга қайтиб ухлардим, йўлда соатлаб вақт ўтарди. Бу тўрт йил давом этди. U16 босқичидан бошлаб, чунки биз эрталаб ҳам машғулот ўтказардик, мен Ла Масияда яшай бошладим.
Биз Марк Бернал билан бурчак зарбаларида кўпинча бир хил схемадан фойдаланардик: у кучли ва баланд тўп узатарди, мен эса узоқ устун томонга тез чиқиб, бўй устунлигим орқали рақиблардан устун келардим. Шу тарзда анча гол урганман.
Мен ва Ламин Ямалнинг карьера йўлимиз деярли ўхшаш эди. У эса охирида янада тезроқ ўсди. У билан ўйнаш жуда осон: тўпни берсанг, ўйин тақдирини ҳал қилиб беради. Болалигиданоқ унда ўйинни ҳал қилиш қобилияти бор эди. Бир машғулотда, яккама-якка вазиятда у мени алдаб ўтди, мен сирпаниб ерга йиқилдим. У кейинги бир ҳафта шуни эслаб мени мазах қилди. Лекин у менга зарба берганини айтмайди! (кулади.) Агар ҳимоячи учун вазият гол билан тугамаса, бу одатий ҳол", — деди 19 ёшли Кубарси.
Фикрлар