Кучли бешлик чемпионатларидан бирида жамоалар сони қисқартирилади

Франция профессионал футбол лигаси 2023/24 йилги мавсумдан бошлаб, Лига 1 таркибидаги жамоалар сонини камайтирмоқчи.

L'Equipe хабарига кўра, чемпионатда 20 та эмас 18 та жамоа иштирок этади. Маълум бўлишича, 2022/23 йилги мавсумдан сўнг, Лига 1ни тўртта клуб тарк этади ва фақат иккита клуб юқори дивизионга кўтарилади.

Ушбу қарорни чемпионат клубларининг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлади. Улар ҳатто ушбу қисқартиришни олдинроқ амалга оширишни ҳам таклиф қилган.

Таъкидланишича, ушбу қарор 3 июнь пайшанба куни расман эълон қилиниши мумкин.

Ўтган мавсум Лига 1 да "Лилль" ПСЖнинг гегемонлигига чек қўйди ва чемпионликни тантана қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!