Кучли бешликда мавсумнинг энг яхши ҳимоясига эга клублар рейтинги эълон қилинди

Европанинг жорий мавсумдаги энг яхши ҳимоя чизиғига эга бўлган клублар номи аниқ бўлди.

Германия, Англия, Италия ва Испания чемпионат баҳслари кутилмаган воқеа содир бўлмаса мавсум рестартига ҳозирлик кўришмоқда, бироқ Францияда мавсум муддатидан аввал якунланди ва унда ПСЖ мамлакат чемпиони сифатида эътироф этилди.

Bleacher report нашри тўплаган маълумотга кўра, ПСЖ мавсумнинг 22 та ўйинида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Дунёнинг энг қиммат ҳимоячиларига эга "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клублари эса 17 та ўйин билан иккинчи ва  учинчи ўринни банд этган.

Ушбу рўйхатнинг тўлиқ варианти билан танишинг:

1. "Пари Сен-Жермен" - 22.

2. "Манчестер Юнайтед" - 17.

3. "Ливерпуль" - 17.

4. "Атлетико Мадрид" - 16.

5. "Реал Мадрид" - 16.

6. "Севилья" - 16.

7. "Вулверхэмптон" - 15.

8. "Хетафе" - 14.

9. "Манчестер Сити" - 14.

10. "Реймс" -13

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!