Куинтон Жексонга шунчаки "класс"... Ана бўлажак рақиби "Сўнги император"га бўлган хурмат!

  • 11 декабрь, 2019, 18:38
  • 0
  • MMA

Aмерикалик Қуинтон Жексон россиялик Фёдор Емельненко билан жанг юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мен ҳеч қачон Фёдор билан жанг қилишни орзу қилмаган эдим. Ким ҳам ўзининг севимли жангчиси билан октагонга чиқишни хоҳларди. Агар, ушбу жанг Япониядан ташқарида, қолаверса, “Bellator” турнирида бўлмаганида, очиғи рад этардим. Чунки биз иккимиз ҳам “Pride” ни юзи эдик. У вақтлар мен оғир вазн тоифасида эмасдим.

Мен унга қарши жанг ўтказиш вақт масаласи эканлигини билардим. Aммо мен бу ҳақда ҳеч қачон ўйламагандим"-деди Жексон.

Эслатиб ўтамиз: Жексон билан Емельненко жанги 29 декабрь куни Саитамада “Bellator” 237 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!