Маурисио Почеттино ПСЖ устози сифатида илк машғулотини ўтказди.

Le Parisien маълум қилишича, аргентиналик мутахассис футболчиларни четдан кузатган ва унинг ўғли Себастьяно машғулотларни бошқариб борган.

Почеттино илк кунданоқ, футболчиларни ишлашга ундаган: "Кулишни бас қилинг! Ишлаймиз!"

Шу қаторда, у югуриш машқларини тугатган футболчиларга "тезда чарчадингизми?", деган.

Почеттино Томас Тухель ўрнини эгаллаб, Париж клуби билан 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилувчи шартнома имзолади. Унинг бошчилигидаги биринчи учрашув 6 январь куни Франция чемпионати доирасида "Сент-Этьен"га қарши бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)