Куман "Барса" ҳайдаётган шогирди ҳақида гапирди

"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Рональд Куман ўз ватандоши ҳамда Каталония клубининг 25 ёшли нидерландиялик ярим ҳимоячиси Френки Де Йонгнинг кетиши борасидаги миш-мишларга нисбатан ўз фикрини билдирди. 

"Мен буни аниқ айта оламан, у "Барса"да қолмоқчи. Френки бир неча кун олдин менга ушбу клубда фаолиятини давом эттиришини истаётгани ҳақида айтди. Клуб уни сотмоқчими ёки йўқ, буни билмайман. Бироқ уларга пул керак. Мантиқан олиб қаралса, Де Йонг яхшигина пул ишлаб олиш мумкин бўлган кам сонли футболчилардан бири", - деди Куман. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!