Куман “Барса”нинг заифлигини тан олди

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман жамоаси барча турнирларда бош совринга даъвогарлик қилишга кучи етмасилигини тан олди.

- Мен жорий мавсумда ҳамма нарсани ўзгартираётганимизни, ёш футболчиларни саралаб олаётганимизни бир неча бор айтдим. “Барселона” ҳозир ҳамма совринларни ютишга қодир эмас. Биз бу янгиланишларни ва юзага келган вазиятни борича қабул қилишимиз шарт. Ҳамма нарса бир футболчига боғланиб қолиши керак эмас.  

Ла Лигадаги аҳволимиз мураккаблиги ўзимизга маълум. Лекин ғалаба учун ўйнаймиз. Чемпионлар лигасида имконият кўпроқ, чунки яққол фаворит йўқ. Мақсадимиз совринларни қўлга киритиш бўлса-да, вазиятга реал баҳо берган маъқул, - деди Куман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!