Куман бир футболчига имкон берадиган бўлди

“Барселона” португалиялик ҳимоячи Нелсон Семеду билан амалдаги шартномани узайтирадиган бўлди.

Каталонияликлар тез кунларда унга беш йиллик битим таклиф қилади. Янги бош мураббий Рональд Куман бу ҳимоячига ишонч билдирмоқда ва у клубдан кетадиган футболчилар рўйхатига киритилмади.

26 ёшли футболчи “Барселона”да 2017 йилдан буён тўп сурмоқда. Унинг трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!