Куман

Эртага бўлиб ўтадиган "эл-класико" олдидан "Барселона" бош мураббийи Рональд Куман ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди:

"Ўйлайманки, ҳар икки жамоада ҳам катта босим мавжуд. Ортда қолган учрашувлар улар учун ҳам, биз учун ҳам бу ўйинга таъсир кўрсатмайди. "Реал" сўнгги икки беллашувда ўз даражасида ҳаракат қилмади, аммо бу улар "класико"га ёмон кайфиятда етиб келишини англатмайди.

"Реал" Мадрид - бу босимни қандай енгишни биладиган тажрибали футболчиларга эга ажойиб жамоа. Улар ғалабага чанқоқ. Улар учун Рамос майдонда бўлиши муҳим. Серхио ажойиб ҳимоячи. У кўп нарсани ўзгартириб юборишга қодир".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)