Куман жамоа етакчисларига захира ўриндиғини кўрсатиб қўйди

“Барселона” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг тўртинчи турида “Динамо” устидан сафар ўйинида 4:0 ҳисобида зафар қучганидан кейин Рональд Куман ўз фикрларини билдирди.

- Зўр ўйин намойиш этдик  ва тўртта гол урдик. Бу гал юлдузларга дам бериб, ёшларга ўйнаш имконини тақдим қилдик. Мақсадимиз ушалди ва биз плей-оффга муддатидан олдин чиқдик.

Йил охиригача яна тўққизта учрашув ўтказамиз. Энди етакчиларни захирага ўтқазиб, кам ўйнаётган футболчиларни майдонга туширамиз, - деди Куман.

Киевда ўтган учрашувда ҳам Куман жамоа сардори Лионель Месси бошлиқ бир неча етакчи ўйинчилар хизматидан фойдаланмади.

Ўрунов ўйнаётган таркиб дунёда энг қимматлар рейтингига кирди

“Феррари”лар юртида Шомуродовнинг тезлиги тортмаяпти! Лекин яхши ўзгариш ҳам бор...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!