Куман: Клубга ёрдам берган ҳолда, унга бўлган муҳаббатимизни кўрсатишимиз лозим

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман жамоанинг қишки трансфер бозорида иштироки ҳақида гапирди.

"Ҳаммаси молиявий аҳволимизга боғлиқ. Биз клубга ёрдам берган ҳолда, унга бўлган муҳаббатимизни кўрсатишимиз лозим. Мен бунга тайёрман. Футболчилар иш ҳақини қисқартириш тўғрисида келишувга эришгани яхши. "Барса" учун нима яхши бўлиши ҳақида ўйлашимиз керак", деди нидерландиялик мутахассис.

Аввалроқ, "кўк-анорранглилар" пандемия туфайли жиддий молиявий инқирозни бошдан кечираётганлини маълум қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!