Куман Коутиньони хурсанд қилди

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман бразилиялик плеймейкер Филиппе Коутиньо бўйича сўнгги қарорини эълон қилди.

Аввалроқ, клуб раҳбарияти тажрибали футболчини бошқа клубга ўтказиб юборишга ҳаракат қилаётган эди.

- Коутиньо спорт формасини яна озроқ тиклаб олса, асосий таркибга кириши мумкин. Филиппе ажойиб футболчи ва биз учун муҳим ҳисобланади. Айтишим мумкинки, бу мавсум биз унга ишонч билдирамиз, - деди Рональд Куман.

Таъкидлаш жоизки, Коутиньо каталонияликлар таркибида яна бир неча учрашув ўтказса, “Барселона” раҳбарияти “Ливерпуль”га белгиланган миқдорда қўшимча бонус тўлашга мажбур бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!