Куман кутилмаганда фикридан қайтди

“Барселона” бош мураббийи  Рональд Куман истеъдодли ҳимоячи Хуниор Фирпонинг трансферини тақиқлаб қўйди. Бу футболчига “Саутгемптон”, “Милан” ва “Гранада” клубларидан жиддий таклиф бўлганди.

Нидерландиялик мураббий аввалига Фирпони Англияга жўнатиб юбормоқчи эди. Бироқ, каталонияликлар қишки трансферлар вақтида “Манчестер Сити”дан Эрик Гарсияни ололмаслиги маълум бўлганидан кейин, Куман Фирпонинг кетишига йўқ қўймайдиган бўлди.

Фирпо жорий мавсумда Ла Лигада тўртта учрашув ўтказиб, унинг ўйини мутахассислар томонидан жуда паст баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!