Куман: "Лапорта ўз имижини сақлаб қолмоқчи"

"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Рональд Куман ҳужумчи Лионель Мессининг Каталония клубига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

"Лапорта ўз имиджини сақлаб қолмоқчи, чунки Месси айнан унинг қўл остида кетган. Лекин Лионель қайтмайди деб ўйлайман. Унинг дўстлари Альба ва Бускетс жамоани тарк этишди. Уларнинг учаласи ҳам МЛС ёки Саудия Арабистонига ўтишса, ҳайрон бўлмайман", - дея нидерландиялик мураббийнинг гапларини келтиради "Mundo Deportivo". 

Месси "Барселона" академиясида тарбияланган. Аргентиналик юлдуз 2005 йилдан 2021 йилгача "кўк-анорранглилар" асосий жамоасида ўйнаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!