Куман “Ливерпуль” футболчисини олиб келишни талаб қилмоқда

Рональд Куман “Барселона”га янги футболчиларни танлашни давом эттирмоқда.

Бу гал нидерландиялик мураббий “Ливеруль”да Англия чемпионлигини қўлга киритган Жоржиньо Вейналдумни олиб келишни сўрамоқда. Энг қизиғи, Куман олишни истаган тўрт футболчидан учтаси унинг ҳамюртларидир. Шу тариқа давом этса, “Барселона” Нидерландия терма жамоасига айланиб қолиши ҳеч гап эмас.

Вейналдумнинг ўзи эса ливерпулликлар билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Вазиятни кузатаётган мутахассислар Жоржиньо терма жамоада устозлик қилган Куманнинг таклифини бажонидил қабул қилишини таъкидламоқда.

Демак, айни пайтга келиб, Куман олиб келишни истаётган Донни ван де Бек, Мемфис Депай ва англиялик Майкл Кин қаторига Жоржиньо Вейналдум ҳам қўшилди. Ҳали бу рўйхат анча кенгаяди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)