Куман Мессига қандай ўйнаш кераклигини ўргатмоқда

Рональд Куман бош мураббий сифатида Лионель Мессига майдонда қандай ўйнаш кераклигини ўргатмоқда.

Маълумотларга қараганда, нидерландиялик мутахассис янги мавсумда 4-2-3-1 схемасини қўлламоқчи. Бу тактикада Лионель Месси ўзи ўрганганидек истаган жойида эркин ўйнай олмайди. У ўнг қанот ҳужумчиси вазифасини бажаришига тўғри келади.

Куман Мессининг ўйин давомида фақат ҳужумга эътибор қаратиши учун ярим ҳимояга қайтмаслиги ва жамоадошларидан тўп кутиши кераклигини уқтирмоқда. Одатда, аргентиналик ҳужумчи майдоннинг рақиб томонидан тўпни олиб, олдинга интиларди. Янги тактика бўйича у ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб туролмайди, балки плеймейкер ва ярим ҳимоячиларга қарам бўлиб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!