Куман Мессининг уйига нега борди?
Рональд Куман “Барселона”га бош мураббий этиб тайинлангандан кейин Мессини қолишга кўндириш учун нималар қилганини айтди.
- Бош мураббий бўлиб келганимдан кейин Месси билан алоқага чиқдим. Мен унинг уйига бориб, унинг жамоадаги ўрни ва вазифаси ҳақида гапирдим. Охир-оқибат, ҳаммаси яхшилик билан тугади. Месси қолишга қарор қилганидан кейин мен ундан ниманики кутган бўлмас, ҳаммасини амалга оширмоқда.
Мессига дўсти Суареснинг кетишидан мен ҳам афсусда эканимни, лекин клубнинг қарорини қабул қилишимиз кераклигини айтдим, - деди Рональд Куман.
Рональд Куман имзоланган шартномага кўра, “Барселона”ни икки йил бошқаради. Мессининг ўзи эса, 2021 йилнинг ёзигача давом этадиган битимга эга.
Фикрлар