Куман қақшатқич мағлубиятни қандай қабул қилди?

Чемпионла лигасининг 1/8 финали дастлабки учрашувида “Барселона” ўз майдонида ПСЖга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Каталонияликлар бош мураббийи ушбу мағлубият борасида ўз фикрларини билдирди.

- ПСЖ ўйинчилари биздан қанчалар устун экани ҳисобда ўз аксини топди. Улар биздан анча самарали ўйнади. Биринчи бўлимда мувозанат сақланиб турди. Усмон ҳисобни 2:0 қилиши мумкин эди. Иккинчи бўлимда ҳимоядаги муаммоаларимиз юзага чиқди ва ПСЖ биздан кучли эканини кўрсатди. Уларнинг зўрлигини тан олишдан бошқа илож йўқ. Биз эа, ўйинимизни кучайтириш ҳақида бош қотиришимиз керак, - деди Рональд Куман.

Жамоаларнинг жавоб учрашуви 10 март куни Парижда бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!