Куман супер юлдузларга кўз тикди
Каталония клуби мураббийлар штаби биринчи навбатда ҳужум чизиғи, марказ ва чап қанот ҳимояси учун футболчи олиш бўйича иш олиб бормоқда. Ҳозирга келиб айрим номзодлар рўйхати шакллантирилди.
“Барселона” мураббийлари янги мавсумда чап қанотни Хосе Гайяга топширмоқчи. “Валенсия”нинг 25 ёшли юлдузи анчадан буён испан грандлари нишонида турибди. Унинг трансфер суммаси 50 миллион еврога баҳоланган. Агар бу футболчини олишнинг имкони бўлмаса, каталонияликлар трансфери 25 миллион евро турадиган Тельяфикога эътибор қаратади.
“Барселона” раҳбарлари марказий ҳужумда “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни кўрмоқчи. Бироқ, Куманга ўз ҳамюрти Мэмфис Депай варианти кўпроқ маъқул келмоқда.
Улар марказий ҳимоячи ролига бир пайтлар "Барса"да тарбия топиб, кейин “Манчестер Сити”га сотиб юборилган Эрик Гарсияни таклиф қилмоқда.
Фикрлар