Куманнинг "Барселона"си илк ғалабани қандай қўлга киритди? (видео)

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Барселона” кеча “Химнастик” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

«Эстади Йохан Кройфф» аренасида кечган беллашув 3:1 ҳисобида каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.  “Барселона”га ғалаба келтирган голларга Усмон Дембеле, Антуан Гризманн ва Филиппе Коутиньо муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!