Куманнинг ўрнини ҳеч ким кутмаган мутахассис эгаллайди

Италиялик мутахассис Андреа Пирло “Барселона”ни бошқариш имконига эга бўлди. “Барселона” Лионель Месси кетганидан бери ўз ўйинини топа олмаяпти ва Ла Лигада дастлабки тўртта учрашувдан иккитасида очко йўқотиб улгурди.

Қолаверса, Рональд Куман шогирдлари Чемпионлар лигасида ҳам шарманда бўлди.

Жоан Лапорта тез орада бош мураббий масаласини ҳал қилиши кутилмоқда. Аввалроқ, клуб раҳбарияти жамоани Антонио Конте ёки Хавига топшириши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди.

Энди улар қаторига Андреа Пирло қўшилди. Италиялик мутахассиснинг “Ювентус”даги фаолияти муваффақиятсиз баҳоланган. Унинг қўл остида туринлик футболчилар ўн йилдан бери ўзида сақлаб келаётган скудеттони “Интер”га бош берди.

Шунга қарамай, Жоан Лапорта билан келиша олса, Пирло Каталония суперклубига устозлик қилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!