
Кумуш товоқ учун кураш давом этади! "Бавария" очко йўқотди
"Грундиг" стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. 48-дақиқада Матеус Перейра ҳисобни очди. 75-дақиқада эса Серж Гнабри мувозанатни тиклади.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада мезбонлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди, бироқ Тим Лайбольд 11 метрли жарима зарбасини голга айлантира олмади ва баҳс 1:1 ҳисоби билан ниҳоясига етди.
Шу тариқа мюнхенликлар ҳисобидаги очколар сони 71 тага етди ва жамоа энг яқин таъқибчи - "Боруссия" Дортмундни 2 очкога ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди.
Комментарии