Кураш – ҳақиқий жасорат, ҳалоллик ва мардлик тимсолидир
Кеча Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 6 сентябрь – Халқаро Кураш куни муносабати билан ўзига хос тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбир ёшлар ўртасида миллий кураш спортини янада кенг ёйиш, унинг тарғиботини кучайтириш ҳамда президентимизнинг 2017 йил 2 октябрдаги “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.
Тадбир давомида Кураш факультети талабалари ва олийгоҳ ҳудудидаги ёшлар иштирокида турли кўргазмали чиқишлар, мастер-класслар бўлиб ўтди. Шунингдек, университет ректори М.Болтабаев ҳамда Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Хосият Бобомуродова ҳам барча спортчи талабаларни, университет жамоасини ҳамда бутун ўзбек халқини, шу қаторда Кураш факультетига қабул қилинган талаба-қизларни бугунги байрам билан қутлади ва уларга совғалар топширди.
Фикрлар