Кураш: 2 вазнда 3 нафар курашчимиз ярим финалда

Курашчиларимиз учун Осиё ўйинларининг бугунги кунги баҳслари ҳам муваффақиятли ўтмоқда. 

Хусусан, бугунги кун беллашувларида баҳсларга киришган полвонларимизнинг барчаси Осиё ўйинларининг ярим финал босқичи масаласини ҳал қилишди.

Қуйида спортчиларимизнинг финал олдидан гиламга кўтарилувчи рақиблари билан танишингиз мумкин:

Аёллар. -63 кг:

Хасани Нажму Шифа (Индонезия) - Дилдор Шерметова 
Мухлиса Абдумаликова - Баасанжаргал Баярбат (Мўғулистон)

Эркаклар. -81 кг:

Сарвар Шомуродов - Илёс Али Акбари (Эрон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!