Кураш: Гулнор Сулаймонова Осиё ўйинлари ғолиби

Осиё ўйинларининг бугунги кунги дастуридан ўрин олган кураш баҳсларининг аёллар ўртасидаги -52 кг вазн тоифасида ҳам ғолиб номи маълум бўлди.

Ҳал қилувчи босқичда ҳамюртимиз Гулнор Сулаймонова ҳиндистонлик Пински Балҳарага қарши гиламга кўтарилди. Ушбу баҳсда эса вакиламиз рақибасини муддатидан аввал мағлуб этди.

Қайд этиш лозим, олдинроқ, Муҳсин Ҳисомиддинов ва Маъруфжон Ғайбуллаевлар ҳам Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритишганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!