Кураш. Муҳсин Ҳисомиддинов Парижда тенгсиз бўлди
Нуфузли кураш байрамига йиғилган шиддатли ва жозибадор баҳсларга гувоҳ бўлиш билан бирга Ўзбек маъданияти, санъати ва албатта миллий ҳунармандчилик кўргазмаларидан ҳам баҳраманд бўлишади. Бу йил ҳам шундай бўлди. Халқаро кураш ассоциацияси тақвим режасидан ўрин олган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирда дунёнинг 20 га яқин давлатларидан вакиллар иштирок этишди. Кураш баҳслари эса кутилганиданда шиддатли ва муросасиз бўлиб ўтди. Нафақат жаҳон чемпионлари балки бошқа спорт турларидан ҳам номдор полвонлар, олимпия ўйинлари иштирокчилари, қитъа ва дунёда тенгсиз топилган энг сара полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқди. Кураш бўйича 4 карра жаҳон чемпиони, 2 карра Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Муҳсин Ҳисомиддинов ўз титулига Париж турнири ғолиблигини ҳам ёзишга муваффақ бўлди. У ярим финал баҳсида Сербиялик Александр Кабалични мағлубиятга учратди. У ўтган йили Германиянинг Франкфурт шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирнинг мутлоқ вазн тоифасида тенгсиз деб топилган эди. Жорий йилнинг 30 июнь куни Польшада бўлиб ўтган Европа ўйинлари доирасидаги Европа очиқ чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.
Финал баҳсида эса Европа очиқ чемпионати ғолиби Викторс Ресконинг қаршилигини енгиб ўтган Муҳсин Ҳисомидддинов олтин медал ва 3000 евро пул мукофоти билан Тошкентга қайтадиган бўлди. Аёллар ўртасида баҳслар эса янада қизиқарли ўтди. Унда германиялик Жасмин Грабовски финалда грузиялик Елена Кебаздени мағлубиятга учратди ва Париж турнири ғолиблигини қўлга киритди. Руминиялик Бианка-Елена Продан ва кураш ватани вакиласи Ситора Ҳусановалар бронза медаллари билан тақдирланди.
Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ташаббуси билан, турнир доирасида маданий тадбирлар ташкил этилди. Унда ўзбек санъатининг таниқли юлдузлари ўз қўшиқлари билан иштирокчиларга ҳақиқий байрам кайфиятини туҳфа этишди.
Мазкур тадбирларда IKA Администрацияси рахбари Мансур Мирзаев иштирок этди ва Францияда курашни янада ривржлантириш, кенг ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида куплаб учрашувлар ўтказди.
Фикрлар