Кураш. Париждаги турнирда қатнашган полвонларимиз Ўзбекистонга қайтиб келди
Жаҳоннинг 30 га яқин давлати полвонлари иштирок этган ушбу турнирда Европанинг кўзга кўринган курашчилари жам бўлишди. Ўз навбатида ўзбек полвонлари ҳам ушбу мусобақада ҳеч кимдан кам эмасликларини намойиш этдилар.
Бугун мазкур мусобақада муносиб иштирок этган ҳамюртларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди. Курашчиларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Мутлақ вазн тоифасида қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа якунида эркаклар ўртасида ҳамюртимиз Муҳаммадкарим Хуррамов бош совринни қўлга киритди.
“Парижда ўтказилган мусобақа юқори савияда ташкил этилди. Шу сабабли ҳам мусобақа муросасиз беллашувларга бой бўлди. Финалда сербиялик курашчига қарши баҳс олиб бордим. Тажрибали сербиялик курашчини қийинчилик билан бўлса-да, мағлубиятга учратдим”,-дейди Муҳаммадкарим Хуррамов.
Маълумот учун, кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирлар бир қатор давлатларда ўтказилиб келинмоқда.
Фикрлар