Кураш. Вакилларимиз Қозоғистонда ўтган рейтинг турнирида 16 та медаль қўлга киритди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида спорт курашлари бўйича рейтинг мусобақаси ўз якунига етди. Жаҳон ва Олимпиада чемпионларини ўзида жамлаган мазкур турнирда терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этиб, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 12 та бронза медалларини қўлга киритди.

Терма жамоамиз таркибида “классик” курашчимиз Аброр Атабаев ягона олтин медалга муаллифлик қилди. -67 кг вазн тоифасида порлаган ёш вакилимизни ғолиблик йўлида ҳеч бир рақиб тўхтата олмади.

Қайд этиш жоиз, мусобақа биз учун бир қатор янги номларни кашф этиб берган бўлса, Ихтиёр Наврўзов, Бекзод Абдураҳмонов каби Олимпиада совриндорларига бу гал бироз омад етишмади. Мусобақада шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимиз:

Юнон-рум кураши
Олтин медаль:
-67 кг: Аброр Атабаев

Бронза медаль
55 кг: Жасурбек Ортиқбоев
60 кг: Муҳаммадқодир Юсупов
72 кг: Маҳмуд Бахшиллоев
87 кг: Жалгасбай Бердимуратов
97 кг: Рустам Ассакалов

Аёллар кураши
Кумуш медаль:
-50 кг: Жасмина Иммаева
-55 кг: Шоҳида Аҳмедова

Бронза медаль:
-53 кг: Актенге Кеунимжаева
-57 кг: Лайло Собирова
-65 кг: Ариухан Жумабаева

Эркин кураш
Кумуш медаль:
-65 кг: Аббос Раҳмонов

Бронза медаль:
-65 кг: Умиджон Жалолов
-70 кг: Зафарбек Отахонов
-97 кг: Магомед Ибрагимов
-86 кг: Бобур Исломов.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!