Кураш. Хотира турнири ғолиблари учун 2 та автомобиль ҳозирлаб қўйилган!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жорий йилнинг 13-14 май кунлари Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидаги марказий стадионида кураш ва белбоғли кураш бўйича “Полвонлари кўп юрт-қудратли бўлур” шиори остида кураш ва белбоғли кураш бўйича хотира турнири бўлиб ўтади.

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти прокуратураси ташаббуси билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси. Ўзбекистон кураш федерацияси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиладиган мазкур турнирда кураш спорт тури бўйича эркаклар -60, -66, -73, -81, -90, +90 кг.да куч синашишса, белбоғли кураш бўйича эркаклар -55, -60, -66, -73,-81,-90, -100, +100 кг.да беллашишади. Аёллар эса кураш бўйича -48, -52, -57 кг. вазн тоифаларида гиламга чиқишади.

Шунингдек, ҳар иккала спорт тури бўйича эркаклар мутлоқ вазнда ҳам ғолиблик учун кураш тушишади. Кураш ва белбоғли кураш бўйича ҳар бир вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган полвонлар 5.000.000 сўмдан, иккинчи ўринни қўлга киритган полвонлар 3.000. 000 сўмдан, иккита учинчи ўринни қўлга киритган полвонлар 1.500.000 сўмдан, мутлоқ вазнда ғолиб бўлган спортчиларга 2 та автомобиль, иккинчи ўринни қўлга киритган полвонларга 30.000.000 сўмдан ҳамда учинчи ўринни банд этган курашчилар 10.000.000 сўмдан пул мукофотларига эга бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!