Кураш: Яҳё Имомов финалда

Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган кураш баҳсларининг эркаклар ўртасидаги финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган дастлабки полвон номига аниқлик киритилди.

-90 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги ярим финал босқичида ҳамюртимиз Яҳё Имомов қозоғистонлик Ерсултан Музаффаровга қарши гиламга кўтарилди. 

Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди. Энди вакилимиз ҳал қилувчи босқичда Шермуҳаммад Жандреев ва Ҳусайн Мисри жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!