Курашчиларимиз Тбилиси Гран-присида беллашишмоқда

Айни кунларда Грузия пойтахтида спорт курашлари бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа давом этмоқда. Мусобақанинг биринчи куни вакилларимиз учун омадли якунланди. 

Хусусан, эркин кураш баҳсларида Аббос Раҳмонов (-61 кг), грек-рим курашида Исломжон Баҳромов (-60 кг) кумуш медаль билан тақдирланишган бўлса, Жавоҳир Мираҳмедов (-55 кг) классик курашчиларимиз ҳисобига бронза медалини тақдим қилди. 

Эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) кечки дастурда олтин медаль учун гиламга чиқади. Унинг бу йўлдаги рақиби туркиялик курашчи бўлади.