Курашчиларимизнинг ЖЧдаги дастлабки рақиблари аниқланди
Эртага Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Бугун мусобақадан аввал жаҳон чемпионатига аталган матбуот-анжумани ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, дея маълум қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Релгаментга кўра, эртага юнон-рим кураши бўйича -55, -63, -72 ва -82 килограмм вазн тоифаларида саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Қуръа натижасига кўра, ушбу вазнларда курашадиган полвонларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:
-55 кг: Илҳом Баҳромов – П.Носирпур (Эрон) / С.Килич (Туркия)
-63 кг: Ислом Баҳромов – О.Хрушин (Украина)
-72 кг: Арам Варданян – Р.Аҳамалиеу (Беларусь)
-82 кг: Нурбек Ҳошимбеков – С.Парк (Жанубий Корея)
Фикрлар